Йўл белгилари
8 бўлимда 300 дан ортиқ белги, ҳар бири тавсифи билан.
Билетлар, мавзулар, йўл белгилари, интерактив 3D дарслар ва 3D автодром. Имтиҳонга тайёрланиш учун керакли ҳамма нарса битта иловада.


Тест
Жавобдан кейин тўғриси яшил, хатоси қизил бўлади. Изоҳ саволга тегишли қоидани тушунтиради. Видео изоҳ вазиятни 3D саҳнада кўрсатади, овозли изоҳ эса уни айтиб беради.




Прогрес
Ҳар бир тестдан кейин тўғри ва хато жавоблар сони ҳамда саволлар харитаси чиқади. Прогрес бўлими имтиҳонга тайёрлик фоизини ва қайси билетлар ечилганини кўрсатади.
Хато қилинган саволлар "Хатоларни тузатиш" бўлимига тушади. Уларни алоҳида қайта ечасиз.
Дарслик
Йўл ҳаракати қоидалари модулларга бўлинган интерактив 3D дарсларда тушунтирилади: ҳар бир вазият 3D саҳнада кўрсатилади. Ҳар дарсдан кейин шу мавзу бўйича машқ қиласиз ва дарсга тегишли белгиларни кўрасиз.


3D Автодром
Автодромдаги 12 та машқни 3D майдонда олдиндан бажариб кўринг: СТАРТдан то авария ҳолатида тўхташгача. Ҳар бир хато учун қанча жарима балл берилишини ҳам биласиз.


Яна нималар бор
8 бўлимда 300 дан ортиқ белги, ҳар бири тавсифи билан.

Саволларни мавзу бўйича ечинг, прогрессни кузатинг.

Тезлик, масофа, габарит: ёдлаш қийин рақамлар бир жойда.

Вилоятингиздаги марказ манзили ва иш вақти.

Қандай бошланади
Тилни танланг: ўзбекча (лотин ёки кирилл) ёки русча. Саволлар дарҳол телефонингизда бўлади.
"Сизга мос саволлар" хатоларингизга қараб танланади. Кетма-кет кунлар сериясини узманг.
20 савол, 25 дақиқа, кўпи билан 2 хато. Ўтдингизми, демак тайёрсиз.
Савол-жавоб
Haydar Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномаси имтиҳонига тайёрланиш учун илова. Унда 1280+ расмий савол, 65+ билет, интерактив 3D дарслар, 3D видео ва овозли изоҳлар, сизга мос саволлардан тузиладиган тест ва 3D автодром бор.
Haydar'даги саволлар ва уларнинг расмлари Ўзбекистоннинг расмий ҳуқуқий маълумотлар базаси lex.uz'да эълон қилинган йўл ҳаракати қоидалари асосида тузилган. Шу сабабли саволлар ва расмлар реал имтиҳондаги расмий талабларга тўлиқ мос келади.
Ҳа, асосий қисми бепул ва тўлиқ рекламасиз: саволлар, билетлар, мавзулар, йўл белгилари ва имтиҳон режими. Бепул версияда 3D автодромда кунига 10 дақиқа машқ қиласиз, овозли ва видео изоҳдан 5 тадан фойдаланасиз. Чекловсиз фойдаланиш ва барча дарслар учун Premium обуна бор.
Саволга жавоб бергач, унинг видео ёки овозли изоҳини очасиз. Видео изоҳда вазият 3D саҳнада кўрсатилади, овозли изоҳда тўғри жавоб қоида асосида тушунтирилади. Саволни ўқибгина эмас, кўриб ва эшитиб ҳам ўзлаштирасиз.
Илова тезлигингиз, хатоларингиз ва билим даражангизни таҳлил қилиб, фақат сизга мос саволлардан тест тузади. У такрорий ўрганиш (spaced repetition) усулида ишлайди: саволни мустаҳкам ўрганмагунингизча уни қайта-қайта беради.
Ҳа. Саволлар телефонда сақланади, шунинг учун интернет бўлмаса ҳам тест ечасиз. Расм, овозли ва видео изоҳ биринчи очилганда интернетдан олинади ва кейин телефонда қолади. Дарсларни олдиндан юклаб олиш мумкин.
Илова 3 тилда ишлайди: ўзбек (лотин), ўзбек (кирилл) ва рус. Тилни илова ичида исталган вақтда алмаштириш мумкин.
Интерактив 3D дарслар, 3D видео ва овозли изоҳлар, ўзлаштиришингизга қараб тузиладиган тест, 3D автодром ва рекламасиз интерфейс битта иловада жамланган. Реклама чалғитмагани учун асабийлашмасдан ўрганасиз.
Рекламасиз
Иловани телефонингизга юкланг ва биринчи билетни бугун ечинг.